Header poster
Дунё 19.11.2021

Россияда ўзбекистонлик эркак машина ўғирлаб, унда ЙТҲга учради

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси машина ўғирлаб, унда ЙТҲга учради.

Маълум қилинишича, 11 ноябрь куни полицияга 42 ёшли аёл мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, 6 ноябрь куни хусусий уй қоровули бўлиб ишлаган ва шу уйда яшаган 44 ёшли ўзбекистонлик эркак "Toyota Land Cruiser" русумли автомашинасини ўғирлаб кетган.

Таъкидланишича, эркак ўша куни йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Қайд этилишича, эркак томонидан етказилган зарар 1,8 миллион рублни ташкил этган бўлиб, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар