Header poster
Дунё 19.11.2021

ЖССТ дунёда коронавирус оқибатида қизамиқ касаллиги билан боғлиқ эпидемия хавфи юзага келганини маълум қилди

Маълумотларга кўра, 2020 йилда қизамиққа қарши мунтазам эмлаш жараёнида узилиш юзага келган ва бунинг оқибатида касалликнинг эпидемияга айланиши учун қулай шароит шаклланган.

"2020 йилда 22 миллиондан ортиқ бола қизамиққа қарши эмланишнинг биринчи дозасини ўтказиб юборди. Бу 2019 йилга нисбатан 3 миллионга кўп. Шунингдек, бу 20 йилликдаги энг катта ўсиш. Айтиш жоизки, бу эпидемия учун хавфли муҳитни шакллантиради", дейилади ЖССТ ҳамда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази қўшма ҳисоботида.


 

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар