Header poster
Дунё 03.12.2021

Қирғизистон президенти депутатларнинг маошини қисқартириб, хизмат машиналаридан маҳрум қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Юқори Кенгаш (парламент) депутатларининг маошини қисқартирди. Бу ҳақида Қирғизистон президенти матбуот хизматига таяниб Daryo хабар берди.

2 декабрь куни имзоланган "Республика бюджети харажатларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонга кўра, парламент раиси учун маош 30 минг сом (353 доллар), вице-спикерларга 27 минг сом (318 доллар), парламент фракциялари раҳбарлари ва қўмита раисларига 26 минг сом (306 доллар), депутатларга 25 минг сом (295 доллар) этиб белгиланган.

Бундан ташқари парламент аъзоларинининг техник харажатлари ҳам қисқартирилди. 

Аввал Юқори Кенгаш халқ депутатларига уй-жой учун компенсация тўланар эди. Энди улар бекор қилинди, мавжуд хизмат хонадонлари эса уй-жойи бўлмаган депутатлар ўртасида тақсимланади. Шунингдек, депутатларга хизмат автомобиллари ажратилмайди, дейилган хабарда.

 

Президентнинг фармони янги бюджет сиёсати – давлат маблағларини ҳокимият томонидан оқилона тежашга асос бўлди. Бюджет соҳасидаги вазиятни яхшилаш механизмини ҳаммага маълум бўлган ‘Давлат ўз имкониятлари доирасида яшаши зарур’ тамойили билан тавсифлаш мумкин. Бошқача айтганда, бу давлат аппаратини ушлаб туриш учун кетадиган давлат бюджети харажатларинининг умумий тежалишидир. Ушбу механизм мураккаб иқтисодий ислоҳотлар даврида турли мамлакатларда доимо муваффақиятли қўлланилган. ‘Ўз имконияти доирасида яшаш’ шиори остида Болтиқбўйи давлатлари, Шарқий ва Марказий Европада (Эстония, Латвия, Польша, Чехия, Венгрия) давлат бошқаруви ислоҳотлари амалга оширилди, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

 

Қирғизистон раиси, унинг ўринбосарлари ва оддий депутатларнинг маоши аввал қанча бўлганига президент маъмурияти аниқлик киритмаган, бироқ депутатларнинг ўзлари 2020 йилда нафақасиз халқ депутатининг маоши ўртача 25-30 минг сомни ташкил этганини маълум қилганди.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар