Header poster
Дунё 25.11.2021

АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдорини 350 млн долларга оширмоқчи

АҚШ сенаторлари Роб Портман ва Джин Шахин келгуси молия йили учун Мудофаа бюджети лойиҳасига Пентагон орқали Украинага қўшимча $50 миллион ажратишни назарда тутадиган таъминотни киритишни таклиф қилмоқдалар, дея хабар бермоқда ТАСС.

Ушбу ўзгартишлар ҳужжатнинг якуний матнига киритилиши ҳали аниқ эмас.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан аввалроқ маъқулланган мудофаа бюджети лойиҳаси матнида Украина келгуси молия йилида Ақшдан қарийб 300 миллион доллар олиши мумкинлиги қайд этилган. Ўз навбатида сенаторлар яна қўшимча ёрдам ажратилиши тасдиқланишини хоҳлашмоқда. Ўзгартириш маблағларнинг умумий миқдорини $ 350 млн. га оширишни назарда тутади.

Шу билан бирга, Украина учун берилиши мумкин бўлган қўшимча ёрдамни афғон хавфсизлик кучлари учун аввалдан мўлжалланган маблағлардан олиш мумкунлиги қайд этилган. Толибон мамлакат назоратини қўлга олишдан олдин бу маблағлар афғон ҳарбийлари эҳтиёжлари учун ажратилиши керак эди.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар