Header poster
Спорт 19.11.2021

Ўзбекистон Суперлигаси-2021да энг кўп "қуруқ ўйин" ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди

Ортда қолган 24та тур давомида энг кўп қуруқ ўйинни "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов ўтказди - 24та ўйинда 12та "қуруқ" баҳс.

"Сўғдиёна" посбони Милан Митрович эса 18та учрашувда майдонга тушиб 11тасида гол ўтказмади.

Санжар Қувватов, Игнатий Нестеров, Элдор Суюнов ва Умиджон Эргашев ҳисобида 7тадан "қуруқ" ўйин бор.

Дақиқалар бўйича Милан Митрович биринчи ўринда. Сербиялик посбон ҳар 202 дақиқада битта гол ўтказган. Суюнов эса ҳар 150 дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Ўткир Юсупов ва Умиджон Эргашевда бир хил натижа - ҳар 144 дақиқада битта гол.
 

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар