Header poster
Спорт 02.12.2021

ФК Навбаҳор собиқ мураббийига таҳдид қилишди

"Московский Комсомолец" газетасининг хабар беришича, 22 ноябрь куни тиббий ниқобдаги номаълум эркаклар ундан ўзбек футбол клубида камроқ ҳақ эвазига ишлашга рози бўлишини талаб қилган. Унга 20 марта кам маош таклиф қилинган.

Канчелскиснинг полицияга айтишича, у Оазис кафесида овқатланаётган пайтида тиббий ниқобларда номаълум уч киши кафега кирган. Улардан бири ўз столига ўтириб, Ўзбекистонда ишлаган ёки юқлигини сўраган. Ижобий жавоб олгач, унга $80 минг тўлашни таклиф қилишгани ростлиги билан қизиқишган? Канчелскис ижобий жавоб берган,  кейин  эса номаълум шахс унга пулни олмаслигини,  агар олса уни оёқларини синдириб, ногирон қилишларини айтиб таҳдид қила бошлаган. 

Канчельскис рози бўлмасдан,  полицияга ариза ёзган.

Кейинчалик "Мутко против" Telegram канали воқеа видеосини эълон қилди. Видеода қора куртка кийган уч эркак Канчельскис билан мулоқот қилаётгани тасвирланган. Кейироқ улардан бири мураббийга телефон рақами ёзилган қоғоз берган. Шу билан бирга, мураббийнинг айтишича, унга Навбахор елуби вице-президенти ростан ҳам 80 минг доллар ваъда қилган.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар