Header poster
Жамият 13.12.2021

Асака тумани ҳокимининг аҳоли билан номақбул тарзда суҳбатлашгани юзасидан изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака тумани ҳокими аҳоли билан номақбул тарзда суҳбатлашгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Gazeta.uz хабар беришиша, ушбу видеолар "Қадрият" маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида кўп қаватли уйларда аҳоли билан учрашув жараёнидан олинган.

Жараён онлайн тарзда туман ҳокимлигининг расмий Telegram каналида бериб борилган ва муҳокамаларга сабаб бўлган видео эътиборсизлик туфайли жойланган. Бўлиб ўтган ҳолат юзасидан масъул ходимларга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилган ва белгиланган тартибда чора кўрилган, дейилади ҳокимлик хабарида.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар