Header poster
Жамият 11.12.2021

Термиз давлат университетида талабалар муштлашди

 

Термиз давлат университети матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган "Термиз давлат университети Физика-математика факультети ҳовлисида талабалар оммавий муштлашгани айтилмоқда" номли видеотасвир юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 9 декабрь куни соат 12:50 да — танаффус вақтида университетнинг Физика-математика факультети биноси олдида математика таълим йўналиши (рус гуруҳи) 3-босқич талабаси шу йўналиш 1-босқич талабасига туртилиб кетиши оқибатида келишмовчилик келиб чиққан. Ўзаро гап талашгач, 1- босқич талабаси ҳовли томонга қочган. 3-босқич талабаси эса уни қувиб бориб, бир мушт туширган.

Видеотасвирдаги ҳолатда жанжални кўрган талабалар йиғилгани акс этган бўлиб, оммавий муштлашув содир этилмаган. Воқеа жойига профилактика инспектори Дилшод Юсупов, университет раҳбарияти, факультет декани ва масъуллар келиб, улар билан воқеа юзасидан ўрганишлар олиб борилган. Талабалар ўзаро ярашиб олган. Факультет миқёсида талабалар ўртасида ҳолат муҳокама қилиниб, тегишли чоралар кўрилган. Ҳозирда Термиз шаҳар 1-сонли ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар