
Жамият
07.12.2021
Сурхондарёдаги савдо мажмуасида портлаш содир бўлди
Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги савдо мажмуасида 7 декабрь куни чақнаш юзага келди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 03:57 атрофида шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли савдо биносида содир бўлган. Натижада бино деворлари қулаб тушган. Шунингдек, воқеа жойида юзага келган ёнғин 04:25 да ўчирилгани айтилган. Ҳодиса оқибатида 9 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Чақнаш содир бўлган жойга бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очил Раматов бошчилидаги ҳукумат комиссияси сафарбар этилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.