Header poster
Жамият 07.12.2021

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга тушди

5 декабрь куни пойтахтда Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Т. 29 минг АҚШ долларини пора сифатида олганда ушланди. Бу ҳақида Gazeta.uz хабар берди.

Таъкидланишича, А.Т. Олмалиқ ихтисослаштирилган прокурори лавозимида ишлаган пайтида — 2020 йилнинг октябрь ойида ўзининг таниши, қурилиш корхонаси раҳбари Д.А.ни тендерда гўёки унинг ёрдами билан ғолиб чиққанлигига ишонтирган ва моддий рағбат талаб қилиб келган.

Шундан сўнг, ҳозирда Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган ва жорий йил 22 ноябрдан меҳнат таътилида бўлган А.Т. 5 декабрь куни соат 22:00 ларда Миробод туманидаги "Мустафо" ресторанида Д.А.дан 29 минг долларни олганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратура томонидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушлангани қўшимча қилинган.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар