Header poster
Жамият 29.11.2021

Ўзбекистонда қишнинг дастлабки кунларида аномал илиқ бўлади

“Ўзгидромет” қишнинг дастлабки кунлари аномал илиқ об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди.

Қайд этилишича, 29—30-ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва очиқ кун бўлиши кутилмоқда. Тушдан сўнг ҳаво 12-17 даража илиққача исийди, кечалари ҳаво ҳарорати 3-6 даража илиқни ташкил этади.

1—2-декабр кунлари жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари 6-9 даражагача илиқ, кундуз кунлари эса 17-22 даражагача илиқ бўлади. Бу декабр ойи боши учун бўлган меъёрдан 8-11 даражага юқоридир.

Фақат 2-декабрда шимолий ҳудудларга бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

3-декабрда ҳаво массаларининг кириб келиши республиканинг қолган ҳудудларига тарқалади. Республиканинг айрим туманларида (шимолий ҳудудлар ва Фарғона вилоятидан ташқари) бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли истисно эмас. 3-декабрда ҳарорат фони нисбатан пасаяди, лекин ҳали ҳам меъёрдан юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар