Header poster
Жамият 25.11.2021

Тошкент вилоятида валюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган эркак ушланди

Тошкент туманида 4800 долларни 51,8 миллион сўмга сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, ДХХ ва вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорликда валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказган. Унда тумандаги кийим-кечак бозорида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган фуқаро А.А. ушланган.

Аниқланишича, у уйида фуқаро С.га жами 4800 долларни 51,8 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. Шунингдек, тадбир давомида 15 383 доллар, 264 минг қозоқ тенгеси, 89 минг Россия рубли ва 414,3 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар