Header poster
Жамият 24.11.2021

Самарқандда контейнер ичидан 2 нафар ёлланма ишчининг жасади топилди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги контейнер ичида 2 нафар ёлланма ишчинининг жасади топилди. Ҳолат юзасидан туман ҳокими бахциз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича қарор қабул қилди.

Туман ҳокимининг “Пастдарғом туманида бахциз ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилишича, жорий йилнинг 17 ноябр куни “Балхиён” МФЙда жойлашган “Агрокимё таъминот сервис” МЧЖнинг кириш дарвозаси олдига ўрнатилган “металл контейнер” ичидан 2 нафар ёлланма ишчининг жасади топилган. Улар номаълум этиологик заҳарланиш оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

“Пастдарғом тумани ҳудудида бу каби бахциз ҳодисалар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида, унинг аниқ сабабларини текшириш, бу каби ҳолатларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади”, дейилади қарорда.

Шунингдек, қарорда туман масъулларига ҳодиса юзасидан комиссия тузиш ва бахциз ҳодиса сабабини ўрганиш вазифаси юкланган.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар