Header poster
Сиёсат 03.12.2021

"Навоийда қурилишлар асосан 3та корхонага берилган". Таниш-билишчиликка йўл қўймаслик учун республика штаби тузилади

Kun.uz хабар беришича, аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев вилоятларда уй-жой қурилиши учун пудратчи танлашда шаффофлик йўқлиги билан боғлиқ вазият ҳақида гапирган.

Вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари уй-жой қурилиши учун пудратчи танлашда 2-3та ташкилот билан чекланмоқда. Мисол учун, Навоийда деярли барча қурилишлар 3та корхона томонидан амалга оширилмоқда ("Минор Миллениум", "Шарқ жилов меъморлари", "Шарқ қурилиш"). Бунинг салбий оқибатларини Жиззах мисолида ҳамма кўрди, деган давлат раҳбари.

 

Шунингдек, қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эга-эгасигача тўлиқ етиб бориши зарурлиги таъкидланди. Шу боис, келгуси йилдан давлат ҳисобидан бўладиган қурилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим яратилади.

Бош прокурор ўринбосари бошчилигида республика штаби ва вилоят штаблари тузилади. Улар, қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатади. Бу масалада банклар ҳам тенг жавобгар бўлади.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар