Header poster
Сиёсат 02.12.2021

Ўзбекистонда ҳокимларга яна бир ёрдамчи тайинланади

Шавкат Мирзиёев уй-жой масалаларига бағишланган мажлисда ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ташкил этишга тўхталиб ўтди.

Маълум қилинишича, ҳоким ёрдамчилари 1 январдан барча маҳаллаларда фаолиятини бошлайди. Уларнинг ишини самарали ташкил этиш мақсадида:

бир йил давомида доимий фаолият юритадиган Маҳаллабай ишлаш штаби тузилади;

xар бир туман ва шаҳарга вазирлик, марказий идоралар ва банклардан 1–3 нафардан масъул ходим бириктирилади. Улар 1 йилга туманга хизмат сафарига юборилади ва иш жойи, ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.

ўзини яхши кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса "Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси" кўкрак нишонига тавсия қилинади;

уларга ипотека асосида квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилади;

бош вазир қабулхоналари ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги негизида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда туман (шаҳар)ларда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар