Header poster
Сиёсат 01.12.2021

Фанлар академияси раҳбарининг "Cadillac Escalade"да юриши инкор этилди. У аслида "Cadillac XTS" да юради

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти 2017 йилда ишлаб чиқарилган "Cadillac Escalade" машинасида юрмайди. Аксинча, у 2016 йилда ишлаб чиқарилган "Cadillac XTS" русумидаги хизмат машинасидан фойдаланади. Бу ҳақида Bugun.uz хабар берди.

Аввaлроқ, Фанлар академияси президентининг "Cadillac Escalade" хизматидан фойдаланиши Troll.uz саҳифасида танқид қилинганди.

 

Улар қайси ҳисобдан олинган? Нега айнан шундай қиммат машиналар? Ўзимизники тешиб чиқадими?, — дея фикр билдирган блогер.

Ушбу танқидга билдирилган муносабатда таъкидланишича, Фанлар академияси президентига тегишли деб кўрсатилаётган хизмат автомобили русуми ва ишлаб чиқарилиши тўғрисидаги хабар ва фотосурат ҳақиқатга тўғри келмайди. 

 

Бу ўқувчиларни чалғитишдан бошқа нарса эмас. Фанлар академияси президенти ҳукумат томонидан тақсим қилинган, 2016 йилда ишлаб чиқарилган "Cadillac XTS" русумидаги хизмат автомашинасидан фойдаланади, дейилади муносабат матнида.

Қайд этилишича, ҳукумат қарори билан 1 августдан бошлаб республика давлат бошқарув органлари раҳбарига бириктирилган хизмат машинасининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 минг бараваридан ошмаслиги лозим. Айни пайтда ушбу сумма 540 миллион сўмни ташкил этади.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар