Header poster
Сиёсат 01.12.2021

Ўзбекистонда 2022 йилда 22 та "Янги Ўзбекистон" массиви қурилади

Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни "Янги Ўзбекистон" массивлари қурилишига оид лойиҳа тақдимоти билан танишди. Бу ҳақида Daryo хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2022 йилда 22 та янги массив барпо этилади. Қурувчи ташкилотларга енгиллик бериш мақсадида фақатгина кўп қаватли уй-жой майдонининг ўзи аукцион орқали сотилади. Туташ майдонлар эса қурилиш битганидан кейин уй-жой мулкдорларига умумий фойдаланишга берилади. Тадбиркорлик учун ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали ажратилади.

Қайд этилишича, давлат раҳбари янги мавзеларда кўплаб мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари қуриш бўйича кўрсатмалар берган. Кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектлари ташкил этиш орқали камида 50 мингта иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланган. Ҳудуд раҳбарлари қурилишни ташкил этиш режалари юзасидан ахборот берган.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар