Header poster
Сиёсат 30.11.2021

Миллий гвардиянинг қонун ва тартибни ҳимоя қилиш ваколатлари кенгайтирилди

Эндиликда Ўзбекистон Миллий гвардияси оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб жамоат жойларида жамоат тартибини мустақил равишда таъминлайди. Бу ҳақида Gazeta.uz хабар берди.

Йил охиригача Миллий гвардияга ички ишлар органлари билан бир қаторда жамоат тартибини муҳофаза қилиш соҳасида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатларини ҳам беришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилади.

2022 йил 1 майга қадар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ички ишлар органлари конвой фаолиятига конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилиш тизими жорий этилади.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар