Header poster
Сиёсат 25.11.2021

Ортиқхўжаев Учтепа ҳокимлигидаги бешта мансабдорни ишдан бўшатди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида Учтепа тумани ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда ишчи гуруҳ томонидан Учтепа туманида аниқланган хато ва камчиликларга баҳо берилган. 

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев амалга оширилган ижобий ишларни эътироф этган ҳолда, кўпгина соҳаларда баъзи масъулларнинг ўз вазифасига лоқайд, масъулиятсизлик, юзаки ёндашиш ҳолатлари ҳамон мавжуд эканини кескин танқид қилди. 

Хусусан, бундай ҳолатлар орасида мактаблардаги давомат, таълим сифати, битирувчиларнинг олий ўқув юртларига киришдаги паст кўрсаткичлари, мактабгача таълим, қурилиш, маҳаллалардаги тозалик, кичик корхоналардаги иш шароити талабга жавоб бермаслиги, кўчат экиш жараёнидаги юзакичилик, чиқиндилар вақтида олиб чиқиб кетилмаслиги борлиги қайд этилган. 

Ишда йўл қўйган камчиликлари учун туман ҳокимининг ўринбосарлари Н.Исматов, Л.Алманов, мактабгача таълим бўлими бошлиғи Н.Хонтўраева, халқ таълими бўлими бошлиғи Ў.Қурбонов ҳамда туризм ва спорт бўлими бошлиғи Б.Насибалиев лавозимидан озод этилди. Туман ҳокими Ф.Абдуллаевга ҳайфсан берилган.  

Йиғилиш якунида мутасаддиларга ўз фаолиятини жиддий кўриб чиқиш, танқидлардан тегишли хулосалар чиқариш, ишда ижобий ўзгаришлар қилиш вазифаси юклатилган.  

Шунингдек, ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, келгусида шунга ўхшаш камчиликлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш топширилган.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар