Header poster
Сиёсат 25.11.2021

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Янги Ўзбекистон шифокорлари" платформасини ишга туширди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги "тиббиёт соҳасининг фаол ва ташаббускор ёш вакилларини" бирлаштириш мақсадида "Янги Ўзбекистон шифокорлари" платформаси ишга туширилганини эълон қилди.

Янги платформа 45 ёшгача бўлган шифокорлар учун мўлжалланган. Янги платформа дунёнинг исталган ҳудудида яшаб, меҳнат қилаётган ўзбекистонлик шифокорлар учун мўлжалланган.

"Шунингдек, энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирлик истиқболли кадрлар захирасига киритилади", — дейилади вазирлик хабарида.

Лойиҳада иштирок этиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтидан рўйхатдан ўтиб, долзарб масалалар бўйича ўз фикр ва таклифларингизни юбориш керак. Муаллифларнинг махфийлиги кафолатланган.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар