Header poster

Ўзбекистоннинг энг даромадли банклари рўйхати эьлон килинди

Ўзбекистон банкларининг 2021 йил учинчи чораги учун молиявий ҳисоботларига кўра, уларнинг деярли барчасида октябрь ойига қадар ижобий кўрсаткичлар қайд этилган.

Энг даромадли банклар учлигига фақат давлат иштироки юқори бўлган — Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзмиллийбанк ва Ипотека банк кирган. Умуман олганда, энг даромадли 10 та банкнинг фойдаси қолган 17 та банкнинг умумий фойдасидан 5 баробарга кўп.

Шунингдек, TBC Bank`нинг зарари сезиларли даражада ошган. Бошқа банкларда зарар сезиларли даражада камайган бўлса (Savdogarbank 24 млрддан 10,8 млрд сўмга, "Ўзагроэкспортбанк" — 45 млрддан 16,7 млрд сўмга) ҳамда баъзи банкларда эса зарар деярли ўзгармаган (HI-TECH BANK — чорак давомида 35,4 млрд сўмдан 35,9 млрд сўмга ўсган).

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар