Header poster

Ноябрь ойида инфляция 1,2%ни ташкил қилди

Gazeta.uz хабар беришича, ноябрда истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2%га қимматлашди. Йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 8,6% ни, йиллик нисбатда эса 10,3% ни ташкил этган.

Ўтган ой давомида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, уларнинг нархлари ўртача 1,9% га ошди. Ушбу даврда, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,8% га, аҳолига пуллик хизматлар нархлари 0,5% га ошган.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар