Header poster

Ўзбекистонда учта қуёш электр станциясини қуришга 15 та халқаро компания қизиқиш билдирди

Ўзбекистонда учта қуёш фотоэлектр станцияларини (ҚФЭС) қуриш бўйича эълон қилинган тендернинг биринчи босқичида халқаро компаниялардан 15 та ариза келиб тушган.

Тендер Халқаро молия корпорацияси кўмагида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.

Лойиҳа Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтгача бўлган учта ҚФЭС қуришни назарда тутади.

Таъкидланишича, тендер жараёни энг юқори халқаро стандартлар ҳамда очиқлик ва ошкоралик талабларига мос равишда ўтказилади. Унда қатнашишни хоҳловчиларнинг барчасига бепул кириш учун малака сўрови тақдим этилган.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар