Header poster

Бир ярим йилда давлат харидлари соҳасидаги қонунбузарлик юзасидан 45 та иш қўзғатилган

2020 йилнинг июнь ойидан ҳозирга қадар Антикоррупция агентлиги давлат харидлари соҳасида 24 та манзилли ўрганишлар ўтказган. Бу ҳақида Gazeta.uz хабар берди.

Натижада жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш учун ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан жами 60 га яқин сўровнома киритилган. Сўровномалар бўйича 44 та жиноят ва 24 та маъмурий иш қўзғатилиши таъминланди.

Ҳудудлар кесимида энг кўпи Андижонга — 6 та, Тошкент шаҳрига — 4 та, Жиззахга — 4 та, Қашқадарёга — 3 та тўғри келмоқда. Соҳалар кесимида эса қурилишда 11 та, соғлиқни сақлашда 4 та, таълим, спорт ва маданият соҳаларида 2 тадан жиноят қайд этилган.

Бугунга қадар 18 нафар мансабдорларга нисбатан жазо чоралари кўрилган. Уларнинг 7 нафари раҳбар, 3 нафари ҳисобчи ва бошқалардан иборат.

"Сатира" нинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар